44693

Андижонда раҳбарлардан бири ишчисини ўлдириб қўйди

Ўзбекистон 16 июль 11:07 1 774

Андижон шаҳрида 13 июль куни “Андижон шаҳар Янги шаҳар электр тармоқлари” УК бошлиғи ўринбосари, Б.А. хизмат хонасида ўзаро жанжал оқибатида шу электр тармоқлари корхонаси ишчиси, фуқаро Д.А.нинг кўкрак қисмига канцелярия пичоғи билан уриб, жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Д.А. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Б.А. эса қўлга олинган.

Изоҳ билдириш