44670

Яна бир туман ҳокимининг ўринбосари пора билан қў​лга тушди

Ўзбекистон 16 июль 9:28 2 443
Фото: ГолосUA

Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ойбек Хаиров 13 июль куни 6000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz туман ҳокимлигидаги ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳоким ўринбосари туманда балиқчилик билан шуғулланиш ниятида бўлган тадбиркорга ер ажратиб бериш учун юқорида келтирилган миқдорда пора сўраганликда айбланмоқда.

Ойбек Хаиров айни пайтдаги туман ҳокими Бахтиёр Бобоназаров билан бу лавозимга келгунларига қадар туман солиқ идораларида ҳамкасб сифатида ишлаб келган.

 

Изоҳ билдириш