44237

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизлик чораларини оширади

Ўзбекистон 10 июль 8:57 578

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг асосий туристик марказлари бўлмиш Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларидаги халқаро аэропортларда хавфсизлик чоралари самарадорлиги оширилади.

Қарорни ишлаб чиқувчи — мамлакат ички ишлар вазирлиги графигига кўра мазкур ҳужжат 1 августдан ишга тушиши мўлжалланмоқда.

«Ислом Каримов номидаги «Тошкент», шунингдек, «Самарқанд», «Бухоро» ва «Урганч» халқаро аэропортларида хавфсизликни таъминлаш, шунингдек йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича чоралар кўрилсин», дейилади ҳужжат матнида.

Ушбу қарор билан мазкур аэропортларнинг вокзалолди ҳудудларида бирламчи назорат-текширув постлари барпо этиш, бир вақтнинг ўзида аэровокзал мажмуаларига кириш ва чиқишдаги постларни қисқартиш назарда тутилмоқда.

Изоҳ билдириш