44225

Олий Мажлис депутати ЙТҲда ҳалок бўлди

Ўзбекистон 9 июль 17:22 1 192

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Собит Турсунов Сирдарё вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокати оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Газете.uz» хабар бермоқда.

Собит Турсунов Самарқанд вилоятига хизмат сафарига кетаётган эди.

У Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакили ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси эди.

Қайд этилишича, Собит Турсунов 1973 йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида таваллуд топган.

У 1994 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2012 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Изоҳ билдириш