44202

Тошкентдаги хонадонларнинг биридан аёл кишининг жасади топилди

Ўзбекистон 9 июль 13:39 870

8 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшаган фуқаро В.У. исмли аёлнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 7 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи Ф.Ҳ., В.У. исмли аёлнинг уйига эски буюмларни сотиб олиш учун келиб, унинг нафақа пули олганлигини билиб ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида аёлнинг бошига болға билан уриб қасддан ўлдирганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

 

Изоҳ билдириш