44191

Самарқандда аянчли ЙТҲ. Ҳайдовчининг аёли ва фарзанди ҳалок бўлди

Ўзбекистон 9 июль 12:19 638

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 7-июль куни икки кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу куни Тошкент шаҳри, Сергели туманида яшовчи А.А. Spark русумли автомашинасини «Самарқанд—Бухоро» йўлининг 42-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди.

Ҳодиса оқибатида А.А.нинг йўловчилари — турмуш ўртоғи ва фарзанди жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш