44130

Фурқат Юсупов қаҳрамонларча ҳалок бўлди

Ўзбекистон 9 июль 9:43 2 662

8 июль куни қорақолпоғистонлик ёш журналист Фурқат Юсупов бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди.

Маълум бўлишича, у бир кишининг чангалига тушиб қолган қизни қутқараман деб, сувга тушиб кетган. Орадан вақт ўтиб, унинг жасадини топишган.

Журналист, блогер, «Kruz.uz» сайти асосчиси Фурқат Юсупов 1992 йил 11 декабрь куни таваллуд топган. Қорақалпоқ давлат университетини битирган.

Фурқат Юсуповнинг ҳамкасблари, ўзбекистонлик журналистлар ижтимоий тармоқлар орқали унинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик изҳор қилишда давом этмоқда.

Изоҳ билдириш