44126

Тошкентдаги шоҳ кўчанинг катта қисми вақтинча ёпиб қўйилди

Ўзбекистон 9 июль 9:37 303

Тошкент шаҳрида 6 июлдан бошлаб «Бунёдкор» шоҳ кўчасининг Муқимий кўчасидан Кичик ҳалқа йўлигача (метронинг «Чилонзор» бекати) бўлган қисми транспорт қатнови учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилган.

«2018 йил 6 июлдан Бунёдкор кўчасининг Муқимий кўчасидан то Кичик ҳалқа йўлигача бўлган қисмида («Чилонзор» метро бекати) қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланишини маълум қиламиз. Вақтинча юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади бошқарма баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек метро бекати чорраҳасида узунлиги 667,5 метр, 8 метр баландликдаги, кенглиги 24,5 метрни ташкил этадиган 23та устун оралиғида йўл ўтказгич барпо этилмоқда.

Изоҳ билдириш