44035

Олий Мажлис депутати Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи ва прокурорига истеъфога чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон 6 июль 12:37 724

Ижтимоий тармоқларда тарқалган каттақўрғонлик аёлнинг таҳқирлангани акс этган видео кўплаб мунозара ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Олий Мажлис депутати Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи ва прокурорига истеъфога чиқишни таклиф қилди.

«Шаҳар раҳбарлари учун истеъфо бериш — энг оқилона йўл!

Каттақўрғон шаҳридаги мудҳиш ҳодиса фақат бир кишининг айби билан содир бўлмаган. Бунга шаҳардаги бутун бошли тизим айбдор! Шундай вазиятда шаҳар ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори ҳамма айбни ўз зиммаларига олиб, истеъфо берсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

Нима учун дейсизми?! Шаҳар аҳлининг ишончини оқламаганликлари учун; давлатимизнинг ҳозирги сиёсати мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириб беролмаганликлари ва улар устидан назоратни қўлдан бой берганликлари учун; Президентимизнинг топшириқлари сўзсиз бажарилишини таъминлаб бермаганликлари учун; энг ёмони — миллатимиз келажаги бўлмиш аёл зотининг таҳқирланишига йўл қўйиб берганликлари учун!» — дея ёзиб қолдирди депутат ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида.

Изоҳ билдириш