44016

Депутат ташаббуси билан чорраҳага светофор ўрнатилди, маҳаллага тоза ичимлик суви олиб келинди (ВИДЕО)

Ўзбекистон 6 июль 11:33 380

“Депутатнинг бир куни” лойиҳасининг навбатдаги сони иштирокчиси Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Маъруф Мўминов. Депутат бугунги кунда “Наманган китоб олами” МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

28-“Яккатут” сайлов округидан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига сайланган депутат дастлаб ушбу ҳудуд аҳолиси билан суҳбатлашди. Маҳалла фуқаролари 1 синф ўқувчисига ногиронлик аравачасини олиб бериш бўйича депутатга мурожаат қилишган эди ва орадан уч кун ўтиб депутатннг ташаббуси билан ушбу муаммо ҳал этилди.

Шунингдек, депутат сайловолди ташвиқоти жараёнида берган ваъдасининг устидан чиқди. Яъни, маҳаллада болалар учун хавфли бўлган чорраҳага светофор ўрнатиш масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.

“Яккатут” маҳалласида 710 та хонадон мавжуд бўлиб, у ерда 5130 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ушбу ҳудуддаги 300 хонадон маҳаллага ичимлик суви олиб келиш юзасидан депутатга мурожаат қилган эди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан ушбу муаммо ҳам ижобий ечим топди.

Лойиҳамиз иштирокчисининг шу ва бошқа масалалар бўйича амалга оширган ишлари ва фаолияти билан қуйидаги видео орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш