44002

Навоийда маст ҳолда ётган фуқарони босиб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ўзбекистон 6 июль 10:55 219

4 июль куни Навоий вилоятининг Нурота туманида номаълум ҳайдовчи автомашинасини «Истиқлол» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Янгитурмуш—Нурота» автомобиль йўлининг 28-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ётган, шу маҳаллада яшаган Ф.Х.ни босиб, унга ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ф.Х. олган жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлди. Транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчи шахсини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Ушбу ҳолат юзасидан маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимлари хабар бериш ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.

Изоҳ билдириш