43979

ФВВ огоҳлантиради! Ўзбекистон ҳудудида аномал иссиқ ва қуруқ ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистон 6 июль 9:50 688

Ўзгидромет маълумотига кў’ра, 2018 йил 7-10 июл кунлари Ўзбекистонга хорижий давлат (Эрон) дан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келади.

Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

7-10 июл кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳавфсизлик чораларини кўришингизни, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилишингизни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтиришингизни сўраймиз, дейилади Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказининг (ФВБМ) хабарномасида.

Изоҳ билдириш