43947

Ўзбекистонда Қуръони каримнинг навбатдаги 10 минг нусхаси сотувга чиқди (фото)

Ўзбекистон 6 июль 8:54 308

Жорий йил март ойида Мусхафи шарифнинг дастлабки нусхалари нашр этилиб, ўзбекистонликларга етказилган эди. Каломуллоҳнинг навбатдаги 10 минг нусхаси «HILOL НASHR» нашриёт-матбаа корхонаси томонидан босилиб, ҳамюртларга ҳавола этилмоқда.

Қуръони Карим китоби «HILOL НASHR» нашриёт-матбааси томонидан «Дорус-салом» нашриётининг расмий рухсати билан аслий нусхаси асосида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида чоп этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусхафни 50 минг нусхада чоп этишга рухсат берган.

Дастлабки нашр қилинган 10 минг нусха китоб нашриётнинг 7 та дўкони, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига белгиланган ягона нархи – 31 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди ва сотувга чиққан кунидаёқ сотиб тугатилган эди.

5 июль куни эрта тонгдан «HILOL НASHR» нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум.

Қуръони каримнинг нархи ўзгармаган ҳолда сотилмоқда.

Изоҳ билдириш