43934

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон 6 июль 8:35 203

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Қозоғистон пойтахтига жўнаб кетди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.

«Давлатимиз раҳбари 6 июль куни Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган юбилей тадбирида иштирок этади», — дейилади хабарда.

Қозоғистонга ташриф чоғида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳ билдириш