43882

Россия йўлларида қолиб кетган 100 га яқин ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди (видео)

Ўзбекистон 5 июль 12:30 596

Бузилиб қолган автобус йўловчилари, Россия ФВВси ёрдами билан, Ўзбекистон томон сафарларини давом эттиришмоқда.

Пенза шаҳри яқинида, автобуси бузилиб қолган ўзбекистонликларга Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёрдам берди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон элчихонасига таяниб.

Хабарда айтилишига кўра, 70 кишини олиб кетаётган йўловчи автобус узатмалар қутиси бузилиши туфайли Нижнеломовск ва Макшанск туманлари чегарасида бузилиб қолган. Воқеа жойига етиб келган маҳалиий ФВВ ходимлари автобусни тузатишга ёрдам беришган.

Ундан ташқари, йўловчиларга иссиқ овқат, меҳмонхонадан жой ва тиббий ёрдам таклиф қилинган, лекин улар ушбу хизматлардан воз кечишган. Автобус 4 июл куни соат 13:30 да Ўзбекистон томон йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин бир қатор маҳаллий ОАВларида 100га яқин ўзбекистон фуқаролари автобус бузилиши натижасида Москвада 600 км узоқликда йўлда қолиб кетишгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақида йўловчиларнинг ўзлари ёрдам сўраб ижтимоий тармоққа видеомурожаатнома жойлаштирган эди.

Изоҳ билдириш