43863

Самарқанд вилоят ИИБ: Вилоятда Санъат Умаров исмли терговчи йўқ

Ўзбекистон 5 июль 11:01 3 359

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати 4 июль куни «Озодлик» радиоси сайти томонидан тарқатилган «Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келинган аёллар қип-яланғоч қилиб таҳқирланди» номли видеохабарга муносабат билдирди.

Сайт бу воқеа 3 июнь куни Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида бўлгани, аёлни ечинишга мажбурлаган шахс эса ИИБ Жиноят-қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров эканини ёзади.

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан хизмат текширувини бошланган бўлиб, ноқонуний хатти-ҳаракат қилган ходимлар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади ҳамда натижаси юзасидан ОАВларига хабар берилади.

Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, воқеа Тергов бўлимида ёки айнан терговчи томонидан содир этилмагани аниқ. Хусусан, вилоятда Санъат Умаров исмли терговчи йўқ, видеода акс этган бино ҳам Тергов бўлимининг биноси эмас.

Изоҳ билдириш