43844

Ихтисослаштирилган АТ-мактабга қабул жараёнлари бошланди

Ўзбекистон 5 июль 10:09 320

Танлов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида видеокузатувлар ўрнатилган ҳолда Инҳа университети ва Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2018-2019 ўқув йили учун 5-синф ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилади, деб хабар берди АКТ вазирлиги.

Танлов математика, инглиз тили фанларидан ёзма шаклда давлат (ўзбек) тилида ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун мактаб директори номига ариза; туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома; яшаш жойидан маълумотнома (вилоятдан келган ўқувчилар Тошкент шаҳрида яшовчи қариндошлари томонидан васийликка олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши шарт); 3х4 ҳажмда 6 та фотосурат (оқ фон, мактаб формасида) керак бўлади.

Шунингдек, ўқувчининг ўзлаштириш табели нусхаси (1-4-синф); ота ва она паспорт нусхалари ва ҳужжатлар жамланмаси учун папка (файл папкаси) талаб этилади

Ҳужжатларни қабул қилиш Мирзо Улуғбек тумани,Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Ихтисослаштирилган мактаб биноси 1-қаватида 2-20 июль кунлари соат 9:00дан 17:00 га қадар амалга оширилади.

Танлов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида шаффофликни таъминлаш мақсадида бевосита видеокузатувлар ўрнатилган ҳолда Инҳа университети ва Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади.

 

Изоҳ билдириш