43818

Шавкат Мирзиёев пахта Ўзбекистонга нима учун кераклигини айтди

Ўзбекистон 5 июль 9:08 958

Жорий йилнинг 4 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Видеоселекторда мутасадди ва жойлардаги раҳбарлар жам бўлгани боис айни кунлардаги яна бир долзарб масала – ғўза парвариши билан боғлиқ чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бу йил об-ҳавонинг қуруқ ва салқин келиши сабабли ғўза ривожи 10—15 кунга, баъзи жойларда 20—25 кунга кечиккани қайд этилди.

«Пахта бизга режани бажариш учун эмас, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш учун керак», — деди Президент.

Йиғилишда 5 июлдан 5 сентябрга қадар «ҳосилга-ҳосил қўшиш долзарб икки ойлиги» эълон қилинди. Бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

Изоҳ билдириш