43780

Ҳажга кетаётганлар зангиота зиёратгоҳига ташриф буюришди

Ўзбекистон 4 июль 16:44 388

Мамлакатимизнинг чинакам муаззам гўшаларидан бири бўлмиш Занги Ота зиёрат мажмуасида бугун яна бир хайрли тадбир. Тошкент вилоятидан Ҳаж сафарига борувчи жами 174 нафар фуқаролар аввал мазкур мажмуани зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюришди.

Истиқлолдан истиқбол топган бу табаррук манзилни ХХI асрнинг биринчи чорагида тамоман янги қиёфада халқимизнинг руҳий-маънавий таянч манзилларидан бирига айланди, дейиш мумкин. Асли сақланиб қолинган ҳолда қайта тикланган ва миллий андозаларимиз асосида янгидан барпо этилган зиёратгоҳнинг кўриниши кишига ўзгача завқ бағишлайди. Атрофнинг кенглиги, кайфиятни кўтарувчи турфа гул-у гулзорлар, фавворалар.. Бу ерда мажмуа манзарасига бефарқ инсонни учратиш қийин.

Очиқ чеҳралар, мамнун кўзлар, дуои-шукурлар замирида битта ифода бор – Истиқлол шукуҳи. Яқин кунларда ислом динининг фарзларидан бири бўлган – Ҳаж сафарини адо этиш учун Арабистон давлатига йўл олувчи юртдошларимизнинг чеҳрасида ҳам мустақиллик берган имкониятлардан мамнунликлари сезилиб турибди. Улар давлатимиз раҳбарининг халқ манфаатлари йўлида олиб бораётган оқилона сиёсати замирида инсонларнинг орзу-истакларини инобатга олиш ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсади кўзлангани тўғрисида тўлқинланиб гапиришди.

 

Изоҳ билдириш