43771

Ўзганинг машинасини сотган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон 4 июль 16:25 272

Бухоро шаҳрида шу йил 5 июнь куни Т.Фароғий кўчасида яшовчи Э.Х. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил январь ойида Обод кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Ш.А. таниши С.А.га тегишли “Ласетти” русумли автомашинасини вақтинчалик бошқариб юриш учун олиб, Ибн Сино кўчасида Э.Х.га автомашина ўзиники эканлигини ва сотиш нийяти борлигини айтиб, ундан 125 млн. сўм пулини олгани ва автомашинани бир хафта ичида расмийлаштириб бераман деб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан кўрилган чоралар натижасида Ш.А. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш