43684

«Meningfikrim.uz» порталида13 мингдан ошиқ фикр-мулоҳазалар қолдирилди

Ўзбекистон 4 июль 12:05 234

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев раислигида вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 30 дан зиёд янги электрон давлат хизматлари жорий қилинди. Натижада, жами хизматлар сони 101 тани ташкил қилмоқда. Ягона портал орқали шу давр ичида фуқаролар томонидан хизматлардан фойдаланиш юзасидан 31 мингта ариза келиб тушган. Давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан жами аризалар сони 560 мингтани ташкил қилмоқда.

2018 йилнинг апрелида жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган МЕНИНГФИКРИМ.УЗ портали ишга туширилган эди. Бугунгача мазкур ресурсда 70 тадан зиёд петитсиялар эълон қилинди, 170 та петитсия қайта ишлаш жараёнида. И ярим йиллик натижаларига кўра, порталда 1000 тадан ошиқ жамоавий мурожаатлар келиб тушган, уларга 13 мингдан ошиқ фикр-мулоҳазалар қолдирилган.

Изоҳ билдириш