43676

Мусулмонлар идораси турфирма очди

Ўзбекистон 4 июль 11:35 290

“Muslim-tour” туристик фирмаси маҳаллий ва хорижий фуқарларни мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги муқаддас жойларга ташрифларини уюштириш билан шуғулланади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ўз турфирма таъсис этди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Muslim-tour” номли туристик фирманинг фаолияти маҳаллий ва хорижий фуқарларни мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги муқаддас жойларга ташрифларини уюштириш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсида Ўзбекистон обрўсини оширишга қаратилган”, — дейилган хабарда.

Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Muslim-tour” туристик агентлигига ички ва ташқи туристик фаолият билан шуғулланиш имконини берувчи лицензия берилган.

 

Изоҳ билдириш