43663

Истемолчи ҳуқуқи қонун билан белгиланган унутманг

Ўзбекистон 4 июль 11:15 662

Жиззах шахар Ёшлик махалласи 113 -уй 22-хонада яшовчи фукаро Холмаматов Мафтункули 2018-йил 18-июн куни Навоий махалласида жойлашган Хайвонлар касалликларига карши дорихонадан 610000 сумга «ATOYÒL » дори пуркагич ускунасини сотиб олади.

Уйга келиб ундан фойдаланмокчи булганда носозлиги маълум булади. Истеъмолчи сотиб олган ускунасини кайтариб олиб бориб алмаштириб беришини сураганда, сотувчи харидорга товарни кайтариб олмаслигини тъакидлайди. Икки уртада келишмовчилик юзага келади.

Сотувчидан ранжиган Холмаматов. М. Жиззах шахар И.Х.Х.К.Ж га мурожаат килади. Мурожаатдаги холат юзасидан жамият мутахассислари, «Нуксонли товарларни алмаштириб бериш тартибига кура, сотиб олинган махсулотининг тузилиши, таркибига нисбатан истеъмолчининг эътирози булса ёки бошка нуксони чикканда, сотувчи айнан шундай русумли товарга етти кун муддатда, товар сифатини кушимча тарзда текшириш лозим булганда эса йигирма кун ичида алмаштириб бериши лозимлиги тўғрисида сотувчига тушунча берилди.

Мазкур вазиятда «Узбекистон Республикаси Истеъмолчилар хукукларини химоя килиш тўғрисида»ги конуннинг 13-14-моддалари, хамда Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 433- ва 434-моддалари бузулганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди. Истеъмолчига сифатсиз чиккан товарнинг пули кайтарилди.

Изоҳ билдириш