43654

Ўзбекистонда йирик саноат чой плантациялари ташкил қилинади

Ўзбекистон 4 июль 10:01 321

Ўзбекистонда Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.

«Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғриси»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарор билан Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш, бу соҳада меҳнат қилаётган фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва йирик саноат чой плантацияларини ташкил қилиш ҳисобланади.

 

Изоҳ билдириш