43617

“Обод маҳалла” Дастури ҳақида барча ҳақиқат (видео)

Ўзбекистон 3 июль 16:40 2 389
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Май ойининг сўнгида Тошкент шаҳар Хокимиятининг кўмаги билан “Обод маҳалла” дастурининг амалга ошириш жараёни бошланди. Пойтахтда бахтли истиқомат қилувчилар сони 56 000 тага ошди… Бу эса ҳали бошланиши!

Дастурнинг моҳияти нимада?

Ҳар бир маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун маълум бир ҳудуд танланди. Ободонлаштиришнинг асосий пунктлари қуйидагилардан иборат бўлди:
– ички йўл ва йўлакларни тиклаш, ҳамда қайтадан асфальтлаш;
– ҳудудларни кўкаламзорлаштириш;
– бинолар фасади ва томини янгилаш;
– болалар майдончаларини барпо этиш;
– кўчалар ёруғлигини яхшилаш;
– уйлар кўрсаткичларини ўрнатиш.

Натижалар

Мингдан ортиқ одамлар ҳар бир ободонлаштириш ҳудудида шаҳар яхшиланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Маҳаллаларни ободонлаштириш туфайли яқин орадаги уйларда яшовчилар циркуляцияси 37% га ошди.

Масалан, Учтепа туманидаги маҳаллада тез ёрдам автомобиллари учун маҳсус ҳудудни учратиш мумкин. Бу фавқулодда вазиятларда яшовчилар олдига киришни иложи борича енгиллаштиради. Кўча фонарларини ўрнатиш жиноятчилик ва безорилик камайишига олиб келди.

Янги болалар майдончалари ва футбол майдонларининг қурилиши яна бир ижобий тебранишни келиб чиқарди. Энди ёшлар янада кўпроқ вақтларини тоза ҳавода ўтказишади, ривожлантирувчи ўйинлар ўйнашади, тенгдошлари билан мулоқот қилиб қурилмаларга камроқ вақт ажратадилар.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Обод маҳалла” Дастурини амалга ошириш вақтида Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан иш таҳлиллари ўтказилиб баъзи бир камчиликлар ва хатоликлар қайд этилди. Шунинг учун Дастурни келгуси объектларда амалга оширишда барча қайд этилган кўрсатмалар эътиборга олинади.

“Обод маҳалла” Дастури ҳаммани ўз атрофида бирлаштиради
Дастур жорий этилганидан сўнг Тошкент шаҳар Ҳокимиятига мурожаатлар сони 55% га ошди. Дастур жорий этилишидан олдин кунига ўрта ҳисобда 500 та мурожаат қабул қилинган бўлса, ҳозирда кунлик мурожаатлар сони ўртача 1000 тадан ортиқ. Барча қабул қилинган мурожаатлардан 72% кўриб чиқилди, 69% – ҳал қилинди. Истиқомат қилувчилар маҳаллаларни ободонлаштириш навбати юзасидан мурожаатларидан ташқари, шаҳар ободонлаштириш дастурини амалга оширишга ёрдам бериш ташаббуси билан йирик компаниялар вакиллари, хусусий тижоратчилар томонидан сўровлар келди. Шу муносабат билан ҳар ким Дастурда иштирок этиш учун махсус http://tashkent-tender.uz/ сайтга кириб, талабнома юбориши мумкин. Шаҳар ҳаётида ўз изингизни қолдиринг!

Изоҳ билдириш