43416

Сампаоли истеъфога чиқариладими?

Спорт 2 июль 11:19 216

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ортиқ бу лавозимда ишламайдиган бўлди. 58 ёшли мутахассис Аргентина футбол ассоциацияси раҳбари Клаудио Тапией билан тез орада учрашиб, ўртадаги шартномани бекор қилиш шартлари ҳақида гаплашиб олишади.

Агар томонлар ўзаро тил топиша олишмаса, АФА шартномани бир томондан бекор қилади.

Аргентиналик мураббий терма жамоада бир йил-у бир ой фаолият юритди. Унинг шартномаси 5 йилга мўлжаллаб имзоланган эди. Мураббий 2019 йилги Америка кубогидан сўнг истеъфога чиқарилиши ҳам мумкин. Бироқ бунга қадар ишдан бўшатилса, унга компенсация сифатида 20 миллион доллар тўланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Франция қарши ЖЧ нимчорак финал ўйини (3:4)дан кейин Сампаоли истеъфога чиқиш ҳақида ҳали ўйлаб кўрмаганини маълум қилганди.

Изоҳ билдириш