43362

Тошкентда «Ласетти»да уйидан чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолди

Ўзбекистон 2 июль 9:31 352

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Нодир Мусаев шу йилнинг 30 июнь куни ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 июнь куни соат 17.00 ларда бирга яшовчи ўғли 1995 й.т. Дониёр Мирсаидов бошқарувидаги 10 L 709 LA давлат рақамли бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлигини маълум қилган.

Ҳозирда Д.Мирсаидовни қидириб топиш чоралари кўрилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Дониёр Мирсаидов ва унинг бошқарувида бўлган 10 L 709 LA давлат рақамли “Ласетти” русумли автомашина қаердалиги ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан ички ишлар органларининг худудий бўлимларига хабар беришингизни ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.

Изоҳ билдириш