43353

Эрини пичоқлаб қочган аёл қидирилмоқда

Ўзбекистон 2 июль 9:10 384
Фото: Sputnik Казахстан

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 30 июнь куни Хоразм вилояти Шовот туманида рўйхатда турувчи, 1980 й.т. Бахтигул Бобожонова Нуробод маҳалласида жойлашган дала шийпонида ўзаро жанжал оқибатида, Чиноз туманида яшовчи расмий никохсиз турмуш ўртоғи, Н.Б.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган. Ҳозирда Бахтигул Бобожоновани ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз Бахтигул Бобожоновани қаердалиги ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг худудий бўлимларига хабар беришингиз ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳ билдириш