43279

Япония сариқ карталар сони бўйича Сенегални ортда қолдириб, 1/8 финалга чиқди

Спорт 28 июнь 21:31 224

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

H гуруҳининг сўнгги турида Колумбия Сенегални (1:0), Польша эса Японияни (1:0) енгди.

Натижада Колумбия 6 очко жамғариб, гуруҳда биринчи бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринни бир хил кўрсаткичга эга бўлган Япония ва Сенегал эгаллади – 4 очко, тўплар нисбати 4:4.

Мана шу ҳолатда фэйр-плей очколари ҳисобланди. Яъни сариқ ва қизил карталар учун бериладиган очколар бўйича Япония африкаликлардан ўзиб кетди (Сенегал ҳисобида 6та сариқ карта, Япония ҳисобида 4та).

Изоҳ билдириш