43259

124 млн. сўмга салондан “Ласетти” ололмаган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон 28 июнь 15:51 1 064

Истеъмолчи – ҳамиша ҳақ тамойили ҳар бир хизмат кўрсатувчи муассасанинг доимий шиори бўлмоғи керак. Зеро, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бугун халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида амалга ошираётган эзгу саъй-ҳаракатларида ана шу ҳаётий қонуният мужассам.

Федерация матбуот хизматидан маълум қилишларича, Шўрчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Элмуродова жорий йилнинг февраль ойида “Сурхондарёавтотеххизмат” МЧЖга “Ласетти” автомобили учун 124 млн. сўм тўлов қилди.

Шартнома муддати тугаганига 1 ой бўлган бўлса-да, автомобилни ололмаётганидан норози бўлган фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “ишонч” телефонига мурожаат қилди.

Ушбу масала Термиз шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилди. Қисқа муддатда муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Бундан Ш.Элмуродова жамият фаолиятидан миннатдор бўлди.
Ҳурматли истеъмолчилар, унутманг, ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!

Изоҳ билдириш