43182

ЖЧ-2018. Германия гуруҳдан чиқолмади

Спорт 27 июнь 21:05 455

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

F гуруҳида Жанубий Корея ва Германия беллашди. Ўйин кутилмаганда кореяликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Немислар рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни яратган бўлса-да, гол уришни уддалай олишмади. Жанубий Корея эса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда дарвозани 2 марта ишғол этиб, ғалабани илиб кетди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Швеция Мексикани 3:0 ҳисобида енгди. Натижада, ҳар иккаласи 1/8 финалга йўл олишди. Германия эса гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатини тарк этди.

ЖЧ-2018, F гуруҳи
Жанубий Корея – Германия 2:0
27 июнь, Қозон, «Қозон-Арена» стадиони
Гол: Ким Ён Гвон (90+1), Сон Ҳён Мин (90+6)
Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Ён Гвон, Юн Ен Сон, Хон Чхоль, Чжан Хен Су, Ку Чжа Чхоль (Хван Хи Чхан, 56; Ко Е Хан, 79), Чжон У Ен, Мун Сон Мин (Чжу Се Чжон, 69), Ли Чжэ Сон, Ли Ен, Сон Ҳён Мин.
Германия – Нойер, Хуммельс, Зюле, Киммих, Хектор (Брандт, 78), Хедира (Гомес, 58), Кроос, Озил, Горетцка (Мюллер, 63), Ройс, Вернер.
Огоҳлантиришлар: Чжон У Ен (9), Ли Чжэ Сон (23), Мун Сон Мин (48), Сон Ҳён Мин (65).

Изоҳ билдириш