43179

Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ўзгарди

Ўзбекистон 27 июнь 17:27 1 333

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан рўйхатга олинган барча жисмоний ва юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тақдим қилиш сўралмоқда.

– юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги01 март кунидан – 30 июн кунига қадар;

– жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январ кунидан – 31 август кунига қадар;

– тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобус ва микроавтобуслар, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар–бир йилда икки маротаба (1-босқичи 01 март кунидан 30 июн кунига қадар, 2-босқич 01 сентябр кунидан 30 октябр кунига қадар) ўтказилиши белгиланган.

Юридик шахсга тегишли транспорт воситалари Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Меҳр кўчаси, 56-уйда жойлашган ЙҲХ бошқармаси биносида жойлашган Транспорт воситаларини техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилади. Тел: 230-94-30.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари:
1.Чилонзор, Учтепа, Сергели ва Яккасарой туманлари бўйича Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 118 “а”-уйда (тел:279-35-92) жойлашган 1-автомобилларни диагностика қилиш станциясида;

2.Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманлари бўйича Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчаси, О.Зокиров 2“а”-уйда (Тел:222-94-43) жойлашган 2-автомобилларни диагностика қилиш станциясида;

3.Миробод, Яшнобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари бўйича Миробод тумани, Водил кўчаси, 54-уйда (тел:283-21-03) жойлашган 3-автомобилларни диагностика қилиш станцияларида ўтказилади.

Иш вақти: ҳафтанинг иш кунлари соат 08:00 дан 18:00 га қадар.

Белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 125-моддаси 2-қисми билан энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Изоҳ билдириш