43172

ЖЧ-2018: Олим Арифов 4- ўйинда комиссар сифатида ишлайди

Спорт 27 июнь 17:02 229

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018дан ўрин олган 3 та ўйинда комиссар сифатида ишлагани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

У шу вақтга қадар Коста-Рика – Сербия, Дания – Австралия ва Россия – Уругвай учрашувларида ишлаганди. Эндиликда Олим Арифовга “Н” гуруҳидан ўрин олган Сенегал – Колумбия ўйини ҳам ишониб топширилди.

ЖЧ-2018дан ўрин олган Сенегал – Колумбия ўртасидаги учрашув 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Изоҳ билдириш