43166

Президент қарори билан янги кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистон 27 июнь 16:57 476

Президент қарорига мувофиқ “Илғор фермер” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

“Илғор фермер” кўкрак нишони билан соҳада салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан ҳамкорликда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан шакллантирилади.

Изоҳ билдириш