Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Нигерияга (2:1) қарши ўйинда, таркиб борасида Лионель Месси билан маслаҳат қилгани маълум бўлди.
Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида Сампаоли Мессини майдон чеккасига чақириб, «Кунни (Агуэро) майдонга туширайми?», деб сўраган. Месси бош ирғитиб, маъқуллаганидан сўнг, Агуэро Тальяфико ўрнига туширилган.