43043

ДХХ 1,6 тоннадан кўпроқ гиёҳванд моддаларни ёқиб юборди (фото)

Ўзбекистон 26 июнь 16:45 392

26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳванд воситаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан, халқаро мажбуриятларни бажариш мақсадида давлат хавфсизлик хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан наркобизнесга қарши курашиш давомида мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги тўпламини йўқ қилиш тадбирини ўтказди.

Ушбу тадбирда мамлакатдаги дипломатик корпуслар, БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари, ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қаторида Asr.Uz вакили хам иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига тезкор ходимлар гиёҳванд моддаларни аниқлаш жараёнини кўрсатиб берди. Шундан сўнг тадбир доирасида жами 1 тонна 605 кг. 738 гр. гиёҳвандлик моддалари йўқ қилинди. Шу жумладан, 15,6 килодан зиёд героин, 1 тоннадан ортиқ опий, 100 килога яқин гашиш, 406 кг. марихуана, 55 килограмм кўкнор, 1,4 килодан зиёд янги турдаги психофаол воситалалар («Спайс» ва бошқалар) ҳамда 27 килограммдан кўпроқ каннабис ҳамда психотроп моддалар ёқиб юборилди.

 

Изоҳ билдириш