43040

Шерзод Шерматов: “Мактабга бош кийим билан келиш-келмаслик масаласига ёпишиб олмаслик керак. Бу асосий мақсад эмас”

Ўзбекистон 26 июнь 16:35 4 407

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тизимга оид янгиликлар, истиқболдаги режалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирлар хусусида брифинг ўтказмоқда.

Вазир ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинаётган мактаб формалари масаласига ҳам тўхталди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

“Мактаб формалари бўйича жорий қилинаётган лойиҳаларни кўпчилик фақат Халқ таълими вазирлигига юклаб қўймоқда. Бу нотўғри. Биринчидан, бизда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқадиган парламент, депутатларимиз бор. Биз ижро этувчи органнинг бир бўғини сифатида улар қандайдир тартибни жорий қилса, уни амалга татбиқ этишимиз мумкин.

Яна бир масала, бу тартиблар лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда, биз, жумладан, янги тайинланган ҳозирги раҳбарият иштирок этмаганмиз. Агар қандайдир ўзгаришлар лозим, деб ҳисобланса, бунда бевосита иштирок этишимиз мумкин.

Яна бир масала бор: жуда кўпчилик шу форма масаласига, рўмол, ҳижоб масаласига ёпишиб олди. Аммо бизнинг асосий мақсадимиз бу эмас. Асосий мақсадимиз — баркамол авлодни етиштириш. Кўпчилик эса ҳозир иккинчи даражали масалалар билан ўралашиб қолган. Бу билан мақсадга етиб бўлмайди. Биз биринчи навбатда асосий мақсад йўлида ҳаракат қилишимиз лозим”, – деди Шерматов.

  • Ассалуму алайкум тугри айтасиз бош кийим биланми бош кийимсизми биринчи навбатда билим бериш даражасини кутариш керак. Минг бор узр сурайман лекин мактабларимизда билим бериш даражаси (айникса рус мактамларида рус укиьувчилар етишмайди айникса юкори синфларда) жуда тушиб кетган энг ёмони бу билан хеч кимни иши йуе на вилоят хокимини на туман хокимларини на халк талими бошкармаларини на туман халк таьлими мудирларини мактаб директорларини бир икктасини айтмасангиз умуман иши йук ремонт бахона пул йигишдан нарига утмайди туман хокимлари мактаб диреторларини ишдан бушатаман деб уктувчиларни хужалаик ишларини хам куча тозалашни хам бечоралар жойига куйишади. Мактаб диреторлари айтганларини килишмаса укутувчиларни дарс соатларини камайтириб ташлашади. Ёзсангиз гап куп мактаб формасига келсак дарсда алббата укувчилар бош ктйимсиз утиришлари керак чунки бизнинг давлатимиз шариат конунлари эмас Кониституция асосида курилган давлат.

Изоҳ билдириш