43015

«ВВС» билан яқин ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Ўзбекистон 26 июнь 15:06 342

Жорий йилнинг 25-май куни Бухорога ББC телеканалининг Евроосиё минтақалари бўйича вакили С.Становкин ташриф буюрди. Бухоро вилоят ҳокимлиги биносида меҳмонларни Вилоят ҳокимининг Туризм масалалари бўйича ўринбосари Б.З.Шахриёров кутиб олди.

“Ҳеартс оф Узбекистан” медиа-дастури орқали Ўзбекистоннинг қадимийлиги, урф-одатлари ва анъаналари акс этган, турли хил мавзуларга йўналтирилган видеороликлар суратга олиш, уларни дунё бўйлаб барча каналлар орқали намойиш этиш, бу борада ББC ташкилоти томонидан барча турдаги ёрдамларни кўрсатиш ҳамда бу ишлар орқали туризм соҳаси ривожига ҳам ҳисса қўшиш, чет эл саёҳатчиларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини орттириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди.

Қолаверса, ББC билан ҳамкорликни йўлга қўйган, ўз имиджини яратишга муваффақ бўлган Қозоғистон ва Озарбайжон каби бир қанча давлатлар билан ҳамкорликдаги лойиҳалар амалга оширилаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Биламизки, ББC бутунжаҳон телеканали дунёдаги бир неча йирик компаниялар қаторида бўлиб, ўз дастурларини бир вақтда дунёнинг бир неча тилларида телевидение ва матбуот, радио, интернет сайтлари орқали бериб боради ҳамда барча мамлакатлар бўйлаб 250 дан ортиқ корреспондентларига эга. Ушбу лоҳияга ҳам ББC корпорациясининг махсус тайёрланган ходимларини, бундан ташқари, халқаро тоифадаги журналист ҳамда ПР вакилларини жалб этишни мақсад қилган.

ББC вакили Становкин томонидан тақдим этилган қисқа видеороликлар томоша қилингач, Мухлиса Азизова муаллифлиги асосида Бухоро тўғрисидаги “Wелcоме то Букҳара” видеоролиги ҳақида меҳмонларга айтиб ўтилди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар Бухоронинг қадимий обидаларини бағрига олган шаҳримизнинг “Эски шаҳар” қисмидаги тарихий ёдгорликлар бўйлаб саёҳат қилишди.

Изоҳ билдириш