42937

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига тавсияномалар қандай тартибда берилади?

Ўзбекистон 25 июнь 17:42 548

Аввал хабар берганимиздек Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасалари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари 5 фоизли квота ажратилиши белгиланган эди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 22 июндаги қарори билан Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди.

Низомга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар қуйидагиларга берилади:

Тавсияномалар бланклари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

Тавсияномалар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини Ўзбекистон Республикасининг БИТТА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА бир марта кириши учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Тавсияномаларни бериш масаласини кўриб чиқиш учун Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликларда (идораларда) вазирлик (идора) раҳбарининг тегишли масалалар бўйича ўринбосари раислигида комиссия тузилади.

Командир (бошлиқ)лар комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади

а) ҳарбий хизматчига:

б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчига:

в) ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчига:

БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ.

Ҳужжатлар Комиссияларга кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади. Комиссиялар ҳарбий хизматчилар тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади.

Тавсиянома олган ҳарбий хизматчиларнинг рўйхатлари тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

2018 йилда тавсияномалар бериш тадбирлари жорий йилнинг июнь ойида амалга оширилади.

Изоҳ билдириш