42877

Бош прократура йирик валютафурушлар фаолиятига нуқта қўйди

Ўзбекистон 25 июнь 13:26 858

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Айдардарётранс» ХК раҳбари Б. фуқаро Ш.нинг номига Жиззах шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали «Нексия-3» русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб беришга ёрдам бериши эвазига 45 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ж. ва Н.лар ҳар бир АҚШ долларини 7.900 сўмдан ҳисоблаб, 2700 АҚШ долларини 21,3 млн. сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 2700 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ж. ва Н.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш