42829

Тошкент шаҳар ИИББ Мурод Хонтўраев қўлга олинганини тасдиқлади

Спорт 25 июнь 9:37 2 231

Тошкент шаҳар ИИББ аралаш курашнинг оғир вазнли жангчиси Мурод Хонтўраев қўлга олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз Мурод Хонтураев тан жароҳати етказишда айбланиб, қўлга олинган эди. У 20 июнь куни тунда тан жароҳати, яъни кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берилгани жароҳати сабабли Юнусобод туманидаги собиқ 17-шаҳар шифохонаси, ҳозирги 7-шифохонага ётқизилган. Эртасига спортчи Тошкент шаҳар ИИББ га олиб кетилган ва шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда.

Ҳозирда Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Мурод Хонтўраев — жаҳон чемпиони, «Осиё айиғи» лақаби билан дунёга танилган. Айни пайтга қадар 11 та жанг ўтказиб, улардан 8 тасида (6 тасини нокаут билан) ғалаба қозонган.

 

Изоҳ билдириш