42811

«Spark» ва «Lada» тўқнашуви натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди

Ўзбекистон 25 июнь 8:55 1 081

Бухоро вилоятининг Когон туманида 23 июнь куни Бухоро шаҳрида яшовчи Б.Р. “Спарк” русумли автомашинасини Геофизика маҳалласидан ўтувчи А-380 йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган “Лада-21015” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, “Лада-21015” автомашинаси ҳайдовчиси Э.С., “Спарк” автомашинаси йўловчилари, Бухоро шаҳрида яшаган 2 нафар йзловчилар А.О. ва А.Т.лар олган жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этганлар. Шунингдек, “Спарк” автомашина ҳайдовчиси Б.Р., йўловчилари, бирга яшовчи укаси, Ф.Р., Бухоро шаҳрида яшовчи, М.Ҳ. ҳамда “Лада-21015” автомашинаси йўловчиси, Когон шаҳрида яшовчи, Л.Ю. исмли аёллар турли даражадаги тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилганлар.

 

Изоҳ билдириш