42799

«Челси» эртага янги бош мураббий билан шартнома имзолаши мумкин

Спорт 24 июнь 18:28 269

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, мураббий Маурицио Сарри душанба куни «Челси» билан шартнома тузиш учун Лондонга учади. Қайд этилишича, 59 ёшли мутахассис собиқ клуби «Наполи» билан амалда барча масалаларни ҳал қилиб бўлган: икки томон ўзаро келишган ҳолда 5 миллион евро эвазига ўртадаги шартномани бекор қилишади.

Саррининг янги жамоаси билан шартномаси 3 йилга мўлжаллаб тузилиши кутилмоқда. Келишувда, шунингдек, мураббийнинг маоши йилига 6 миллион евро бўлиши ҳам белгилаб қўйилади.

«Челси»нинг амалдаги устози Антонио Конте ихтиёрий равишда клуб билан шартномасини бекор қилишга рози экани айтилмоқда.

Изоҳ билдириш