42790

Мексикада ЖЧ-2018 ўйинини томоша қилиш вақтида 6 киши ўлдириб кетилди

Спорт 24 июнь 10:48 654

Мексиканинг Сьюдад-Хуарес шаҳрида (Чиуауа штати) футбол бўйича миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатида Жанубий Кореяга қарши ўйинини томоша қилиш вақтида 6 киши ўлдириб кетилди.

23 июнда Мексика терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Жанубий Кореяни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Universal портали маълумотларига кўра, шаҳардаги уйлардан бирида 7 киши ўйинни томоша қилгани йиғилган. Улар ўйинни томоша қилишаётган вақтда уйга қуролланган кишилар бостириб кириб, уларни ўққа тутган. Оқибатда 6 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, бир киши яраланган.

Шу воқеадан кейин бироз ўтиб шу шаҳардаги сартарошхоналардан бирида яна 5 киши ўлдириб кетилган. Улардан 3 нафари салон ходими, 2 нафари эса мижоз бўлган.

Чиуауа штати ҳудудида АҚШга гиёҳванд моддалар етказиш устидан назоратни қўлга киритиш учун кураш олиб борувчи бир нечта жиноий гуруҳ ҳаракат қилади. Бир неча йил аввал Сьюдад-Хуарес шаҳри дунёнинг энг криминал шаҳри деб топилган, у ерда бир йил ичида 3,1 минг қотиллик содир этилган. Бироқ ҳукумат вазиятни ўнглаб, шаҳардаги жиноятлар сонини кескин камайтиришга муваффақ бўлган.

Изоҳ билдириш