42787

Марко Ройс: «Кроос олдида шляпамни ечаман»

Спорт 24 июнь 10:34 232

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Ройс Швецияга қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳурсандмиз, мусобақа давомида сўнги дақиқаларда урилган голларни кўп кузатдик. Бу ўйинда юқори савияли футбол ўйнадик ва ғалабага муносиб эдик.

Жамоамизга ишонганмиз. Сўнги дақиқаларда ишлаб олинган жарима зарбаси ғалаба қозониш учун оҳирги имкониятимиз эди. Шунинг учун, Кроос олдида шляпамни ечаман. Унга бўлган ҳурматим баланд”, – дейди Ройс.

Манба: sports.ru

Изоҳ билдириш