42773

ЖЧ-2018. Мексика Жанубий Кореядан устун келди

Спорт 23 июнь 22:14 194

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

F гуруҳида Мексика ва Жанубий Корея терма жамоалари беллашди. 26-дақиқада Карлос Вела пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бу вазиятда тўп жарима майдони ичида кореялик футболчи қўлига теккан эди.

66-дақиқада Чичарито ўз маҳоратини намойиш этиб, жарима майдони ичида ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвозабон устидан ошириб, тўрга йўллади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Сон Ҳён Мин узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди – 1:2.

Бу натижадан сўнг, Мексика 6 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб олди. Агар Швеция – Германия баҳсида немислар очко йўқотса, у ҳолда мексикаликлар муддатидан олдин кейинги босқичга чиқишади.

ЖЧ-2018, F гуруҳи
Жанубий Корея – Мексика 1:2
23 июнь, Ростов-на-Дону, «Ростов-Арена» стадиони
Голлар: 0:1 – 26, пенальти Вела, 0:2 – 66 Эрнандес, 1:2 – 90+3 Сон Ҳён Мин.
Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Ен Гвон, Чжан Хен Су, Ли Ен, Мун Сон Мин (Чжон У Ен, 77), Ким Мин У (Хон Чхол, 84), Ки Сон Ен, Чжу Се Чжон (Ли Син У, 64), Ли Чжэ Сон, Хван Хи Чхан, Сон Ҳён Мин.
Мексика – Очоа, Морено, Сальседо, Альварес, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (дос Сантос, 77), Гуардадо (Маркес, 68), Лосано (Корона, 71), Эрнандес.
Огоҳлантиришлар: Ким Ен Гвон (58), Ли Ен (63), Ли Син У (72), Чжон У Ен (80).

Изоҳ билдириш