42751

Диего Лугано: «Неймар симуляция ишлатишни тўхтатмаса, ҳурматини йўқотиб қўяди»

Спорт 23 июнь 21:20 303

Уругвай терма жамоасининг собиқ сардори Диего Лугано Бразилия термаси аъзоси Неймарнинг ЖЧ-2018даги хатти-ҳаракатларини танқид остига олди. Унинг сўзларига кўра, форвард ҳаддан ташқари кўп симуляция ишлатмоқда.

«Неймар тинмай симуляция ишлатмоқда. Бу фақат рақибларнинг жиғига тегишга хизмат қилади холос. Натижада унга Месси, Роналду ёки Суаресга нисбатан бўлганидек ҳурмат билан муносабатда бўлишмайди. Унга нисбатан ҳеч бўлмаганда учта қоида бузилиши содир этилган ўйинларда ҳам уни қўпол тарзда таъқиб этишаётгани ҳақида гапиради. Худди ҳар битта ўйинда бундай муносабат такрорланаётгандек. Бу кулгили, чунки у Европада тўп суриб аллақачон бунга кўниккан бўлиши керак», – дея Луганонинг сўзларидан иқтибос келтирган A Bola.

Изоҳ билдириш