42739

МАК Японияга кетаётган Ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистон 23 июнь 20:37 889

Киришни рад этувчи энг кўп сабаблардан бири – Японияга ташриф мақсадини тушунтириб берилмаслиги

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК йўловчиларининг Япония ҳудудига киришлари рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

«Ҳурматли Тошкент-Токио йўналиши бўйича парвоз қилувчи йўловчилар. Сафар мақсади сабаблари тушунтириб берилмаган ҳолларда, Япония чегара хизмати сизнинг киришингизни ман этиши мумкинлигини эътиборга олишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, киришни рад этувчи энг кўп сабаблардан бири — Японияга ташриф мақсадини тушунтириб берилмаслиги (молиявий маблағлар, меҳмонхона брони мавжуд эмаслиги, қайтиш авиачиптаси).

Авиакомпания Японияга сафарни режалаштиришда мазкур маълумотни инобатга олишни сўрамоқда.

Изоҳ билдириш