42706

Хотин-қизлар қўмитаси «бекатда ухлаган ўзбек аёли» ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистон 22 июнь 23:01 1 147
Фото: махалла

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бугун сайтларда чоп этилган ва турли муҳокамаларга сабаб бўлган «Бекатда ухласа ўзбек аёли» номли мақола юзасидан қуйидаги фикрни билдиради:

Мақола муаллифига ўзини Зухра Матқулова деб таништирган аёлнинг Тошкент шаҳрида вақтинча яшаш манзили аниқ бўлмаганлиги сабабли, ҳозир у қидирилмокда. Наманган вилояти хотин-кизлар қўмитаси томонидан ҳам аёлнинг оилавий муҳити ўрганилмоқда ва муаммолар юзасидан тегишли чора кўрилади. Қўмита З.Матқулова тақдири юзасидан қўшимча ахборот беришини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ қатор ўзбек ОАВларида эрининг жанжалларидан Тошкентга қочиб келиб, тунашга жойи бўлмаганлиги сабабли бекатда ухлаб қолган наманганлик аёл ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Изоҳ билдириш