42658

Ш. Мирзиёев: Бутун умр ўз-ўзимизни шарманда қилиб келдик

Ўзбекистон 22 июнь 14:07 5 014
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда президент Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовдан ҳисобот қабул қилган. Суҳбат давомида президент вилоят ҳокимидан пахта кластерлари бўйича фикрини сўраган.

Шавкат Мирзиёев: – Вилоятда қанча пахта кластерига талаб бор?

Ғуломжон Ибрагимов: – Ҳозирча биттаси ишлаяпти. Қоган туманларнинг барчаси талаб бор.

Ш.М: Тайёрлаяпсанми?

Ғ.И: – Ҳа, тайёрланаяпти.

Ш.М: – Ўша битта кластер қанақа ишлаяпти?

Ғ.И: – Яхши ишлаяпти, Шавкат Миромонович. Давлатники билан бунинг фарқи бор.

Ш.М: – Албатта фарқи бўлади. Эгаси бор энди, эртага пахта теримида эгаси бўлади. Ҳозирдан теримни ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, жой жойига қўйиш керак. Билиб қўйинглар, энди мактаб, коллеж, шифохона, олийгоҳ, ҳеч қайси пахта теримига чиқмайди.

Менга керакмас, унақа пахтаям, унақа ютуқларинг ҳам керакмас. Бутун умр ўз-ўзимизни шарманда қилиб келдик. Бор йўғи бир миллиард икки юз миллион сўм бўладиган нарса учун бутун дунёга шарманда бўлганмиз. Болалар меҳнати, мажбурий меҳнат. Кимга керак эди бу? Менга умуман керак эмас, далада қолиб кетсин эди ундан кўра. Кластер ўзи териб олсин, ўзи сотсин, дея президентнинг сўзларини келтирди Кун.уз

  • Президентимизнинг инсонийлик ва эзгулик тамойиллари асосида узоқни кўзлаб олиб бораётган изчил сиё­сатлари туфайли мамлакатимизда тинч­лик-хотиржамлик барқарор, одамлар руҳиятида кўтаринки кайфият ҳукмрон.Айниқса, шаҳарларимизга кўрк бераётган замонавий иншоотлар, намунавий лойиҳа асосида барпо этилаётган турар жойлар, дам олиш масканлари, истироҳат боғлари, равон йўллар мамлакатимизда барча эзгу ишлар аввало инсон, унинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётганидан дарак беради.

Изоҳ билдириш